Thursday, 12 May 2016

Uyali aloqa vositalarining SALBIY va IJOBIY tomonlari!

             

             Уяли алоқа воситаларининг
            салбий ва ижобий томонлари

Илмий техник ривожланиш натижасида турмушимизга жуда кўплаб янги техник воситалар кириб келмоқда. Ихчамгина, қулай ва енгил бўлган қўл телефони узоқни яқин, кўнгилни хотиржам қилувчи, ҳар кимдан хабардор этувчи дастёрдир. Шунингдек улардан фойдаланган ҳолатда бугунги кунда дунёнинг исталган бурчагида содир бўлаётган янгиликлардан бохабар бўла оламиз. Аммо, ёшлар тарбияси ва саломатлигига жиддий зарар етказаётган бу микротўлқинли анжомнинг салбий хусусиятлари ҳам бисёр. 

Аввало, телефондан чиқаётган нур инсон мия ҳужайраларига жиддий таъсир қилиб, уни турли касалликларга дучор этади. Биламизки, мия инсоннинг энг асосий бошқарув органи ҳисобланади. Телефонни ишлатиш керак, фақат меъёрида ва зарурат пайтида. Аммо бугунги кунда телефон барчамизнинг ҳаётимиздаги муҳим воситалардан бирига айланган. Шунингдек у саломатлигимиз билан бир қаторда вақтимизни ҳам ўғирламода. Телефонлардаги турли мессенжерлар, ижтимоий тармоқларда кўплаб тенгдошларимиз асосий вақтларини сарфламоқдалар . 

Ҳозирги кунга келиб, бутун дунё уяли алоқа абонентларининг сони 1,9 миллиардни ташкил қилади. Юртимизда деярли ҳар икки кишининг бирида уяли телефон мавжуд. 

Уяли алоқа воситалари ҳаётимизга шу қадар чуқур кириб борганки, унинг қанчадан- қанча зарарлари ҳақида билсакда, телефонлардан воз кеча олмаймиз. Аксинча, уларга янада кўпроқ боғланиб боряпмиз.  Мактаб ўқувчисидан тортиб, кекса отахон-онахонларимиз ҳам телефонлардан бирдек фойдаланишади. Нафақат соғлигимизга, балки "чўнтагимизга" ҳам зарар бўлса-да, ҳар биримиз сўнгги русумли замонавий телефонларни сотиб олишга ҳаракат қиламиз. Ҳозирги кунда уларни ҳаётимиздан чеклаб қўйишга ҳеч ким қодир эмаслиги барчамизга яхши маълум. Шундай екан, уни фақат керакли, фойдали мақсадларда ишлатайлик:

Биламизки, бугунги кунда яхши таълим олиш, чет тилларини ўрганиш барчамизнинг энг асосий бурчимиз. Уяли алоқа воситаларидаги шунга йўналтирилган баъзи дастурлар бизнинг таълим олишимизга маълум миқдорда ўз ҳиссасини қўшади. Булар орқали биз ўрганганларимизни мустакамлашимиз, қўшимча маълумотларни эгаллашимиз мумкин. Хусусан ҳамюртларимиз томонидан яратилган "Билимдон"- инглиз, рус тилларини ўргатувчи дастури, абитуриентлар учун ДТМ томонидан ишланган"ДТМ- тест саволлари"дастури "Ўзбек халқ мақоллари", "Ўзбек халқ топишмоқлари", таржима ҳамда изоҳли луғатлар, ўзбек ва жаҳон адабиёти намоёндаларининг нодир асарларининг андроид дастурлардаги шакллари шулар жумласидандир. Ушбу дастурлардан  ҳам меъёр билан, бўш вақтларимизда фойдалансак, ўзимиз учун анча фойдали бўлади. 


Dilafro’z Istamova.
Foydalanuvchi

No comments:

Post a Comment